Тупроққалъа тумани “тўртлиги” тайинланди

Local

image

Аввалроқ, Хоразм вилоятида янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига илк бор ИИБ бошлиғи тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 20 апрель куни Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессиясида бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Салаев Алишер Рўзметович Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Алишер Салаев 2018 йилнинг 1 декабрь кунидан Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
 
Бундан ташқари, Ғайбиев Султонбой Муҳамаджанович туман прокурори, Аллаберганов Ихтиёр Бахтиёрович туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Султанов Иномжон Икромович туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинланишган.

Маълумотларга кўра, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Тупроққалъа туманини ташкил этиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи аъзолари қатнашган. 


Rate Count

119

Rating

3

Rate this article

Share with your friends