Туннелда телефон олиб қочган йигит ушланди (видео)
Crime
−
02 January 7633 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс ерости йўлидан ўтаётган қизнинг телефонини тортиб олгани ҳақида хабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21:20 да 2004 йилда туғилган С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ерости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс унинг 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефонини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан) О.М. экани маълум бўлган ва тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. О.М. га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида қаровсиз қолдирилган автомобиллардан жами 90 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахс қўлга олинганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September