Тунисдаги АҚШ элчихонасида теракт содир этилди
World
−
06 March 2020 6950 1 minute
Бугун, 6 март куни Тунисдаги АҚШ элчихонасида теракт содир этилди. Портловчи қурилма худкуш-террорчида бўлган ва у ўзини ўзи портлатиб юборган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.
Аввалроқ, Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар қилган эдик.