Тунда шовқин кўтарганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Local
−
02 July 2024 10777 1 minute
Ўзбекистонда тунги вақтда шовқин кўтарганлик, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда бўлиб ўтаётган парламентнинг навбатдаги мажлисида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.
Унга кўра, тунги вақтда – сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек, дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилди.
Мазкур ҳолат фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда. Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга – 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September