Тўқаев Исроилнинг Доҳага ҳужумини қоралади
World
−
09 September 2025 6351 1 minute
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 9 сентябрь куни Исроил ҳукумати томонидан Қатар пойтахти Доҳада амалга оширилган ҳарбий ҳаракатни қоралади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Бу ҳаракатлар қандай мақсадларда амалга оширилганидан қатъи назар, улар қатъиян йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир. Чунки улар Қатар давлатининг суверен ҳуқуқларини очиқчасига поймол қилади ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид келади”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҲАМАС раҳбариятини йўқ қилиш учун Қатар пойтахти Доҳага зарба бергани хабар қилинган эди. “Axios” мухбири Барак Равид эса исроиллик расмийларга таяниб, Доҳадаги портлаш ҲАМАС амалдорларига суиқасд эканини маълум қилган.
“Reuters” манбаларидан бирига кўра, Вэст-Бей туманидаги “Alfardan Towers” осмонўпар биносида портлашлар эшитилган.
Яна бир гувоҳ Доҳа марказидаги Ал-Садд туманида жойлашган Ҳамад бош шифохонаси яқинида бўлганида тахминан тўртта портлаш эшитганини айтган.
Исроил ҳарбийлари Қатар пойтахти Доҳада кузатилган ва эшитилган портлашлар ҲАМАС раҳбарияти аъзолари ва Фаластиннинг юқори мартабали амалдорларига қарши суиқасд уринишининг оқибати эканини билдирган.
Қайд этилишича, ҳужумдан аввал “нишонга алоқаси бўлмаган одамларга зарар етишини камайтириш учун аниқ зарба берувчи қуроллар ва қўшимча разведка маълумотларидан фойдаланиш” чораси кўрилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28