“Тўғон билан боғлиқ муаммо йўқ”. Тўпаланг сув омборидан сув чиқиши сабаби айтилди
Local
−
22 June 2022 11131 1 minute
Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани ҳақидаги хабарларга “Ўзбекгидроэнерго” АЖ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозир Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.
“Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ! Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ФВВ сув омборидан сув тошиб чиққанини, гидроиншоот мустаҳкамлигига зарар етмаганини маълум қилди.
Live
All