Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юбордими? ФВВ изоҳ берди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборида қурилган тўғон (дамба) сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани ҳақида хабарлар тарқалганди. ФВВ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун 22 июнь куни соат 08:14 ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн м куб бўлиб, ҳажм амалда 378,87 млн м кубни ташкил этмоқда.

Режага кўра, сув ташламаси секундига 70 м кубни ташкил қилади. Бугун, 22 июнь ҳолатига кўра, сув ташламаси секундига 110 м.кубни ташкил этган.

“Сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ФВВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг