Трампнинг рейтинги рекорд даражада ошди
World
−
27 March 2020 16013 1 minute
AҚШ Президенти Дональд Трампнинг рейтинги тарихий максимал натижани янгилаб, 47,1 фоизгача ўсди. Бу ҳақда Real Clear Politics портали маълум қилмоқда.
Аммо аксарият америкаликлар унинг ишидан норози. Буни янгиланган рейтингдаги кўрсаткичлар ҳам кўрсатиб турибди – 49,6 фоиз.
Таъкидланишича, эришилган кўрсаткич Трамп учун мутлақ рекорддир. Президентликдаги биринчи ҳафтадан ташқари, унинг рейтинги ҳеч қачон антирейтингдан юқори бўлмаган.