Трамп томони Байденнинг ғалабасини аста-секин тан оляпти

World

image

АҚШдаги президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғолиб бўлишга яқин. Бу ҳақда амалдаги Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен айтиб ўтган. 

"Агар Байден ва Харрис ғолиб бўлса, биз Миллий Хавфсизлик Кенгаши ишларини профессионал тарзда топширишга тайёрмиз", деган О'Брайен. 

Аввалроқ, президентлик курсисини осонликча бериб қўйишни истамаётган ва АҚШда ўтган сайловларга ишончсизлик билдираётган Трамп Twitter’даги саҳифасида ўзини мамлакат президентлигига ўтказилган сайловлар ғолиби сифатида эълон қилганди. 

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтмоқда.


Tags

Rate Count

196

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic