Трамп Россия билан ядровий уруш бўлишида АҚШ ҳукуматини айблади
World
−
28 March 2023 16487 1 minute
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳукуматдаги малакасиз масъуллар туфайли Россия билан ядровий эскалация хавфи ортганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп Россиянинг Беларусга тактик ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилишида АҚШ ҳукуматидаги нўноқ раҳбарларни айблаган. У ҳукуматнинг Украина масаласи бўйича қарорлари ядровий эскалация хавфини оширганини таъкидлаган.
“Ҳозир сизга айтишим мумкин бўлган ягона нарса – ибодатингизни қилинг”, деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта, 25 март куни Россия раҳбари Беларусь ҳудудига тактик ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг июль ойига қадар Беларусь ҳудудида бундай қуроллар сақланадиган махсус омбор қурилиши тугалланади.
Шундан сўнг, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Путинни хавфли ядровий риторикадан огоҳлантирди.
Нодиржон Мадаминов
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November