Трамп президент сайловида муддатидан аввал овоз берди

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Флорида штатидаги Палм-Бич шаҳрида президент сайловида муддатидан олдин овоз берди.

“Мен Трамп исмли йигитга овоз бердим. Бу почта орқали бюллетень жўнатишдан кўра анча хавфсиз овоз бериш усули. Ҳаммаси аъло, қоида бўйича. Овоз бериш – бу шараф”, деди у сайлов участкасини тарк этаркан.

Трамп сайлов участкаси жойлашган кутубхонага ҳимоя ниқобида келди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.


Rate Count

195

Rating

3

Rate this article

Share with your friends