Тожикистон Ўзбекистонга электр энергия экспортини тўхтатди

World

image

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергия сотишни тўхтатди. Бунга совуқ тушиши ортидан ички бозорда электрга талаб ортгани сабаб бўлди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Келишувга кўра, расмий Душанбе Тожикистоннинг ички эҳтиёжи қондирлгани ҳолда Ўзбекистонга апрель-октябрь ойлари оралиғида электр энергия етказиб беради.

2019 йил апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 млрд кВт/ч электр энергия экспорт қилган. Сентябрдан бошлаб мамлакатда электр энергиясига талаб ортгани сабабли экспорт камайган.

Ноябрь ойининг ўртасига келиб Тожикистон Ўзбекистонга электр етказиб беришни бутунлай тўхтатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон истеъмолчиларнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш учун Туркманэнерго билан келишув тузди.


Rate Count

325

Rating

3

Rate this article

Share with your friends