Тошкентнинг икки тумани қисман газсиз қолди

Local

image

Бугун, 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Беруний кўчасидаги ўрта босимли газ қувурида авария ҳолати аниқланганлиги боис мазкур манзилда таъмирлаш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги қуйидаги манзилларга газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Олмазор туманида:

Беруний кўчасидаги кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар.

Шайхонтоҳур туманида:

•    Тинчлик кўчаси;
•    Илғор кўчаси;
•    Боғ кўчаси;
•    Гулобод кўчаси;
•    Зафар кўчаси;
•    “Бўстон” МФЙ даги кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Hududgaz Poytaxt” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўраган.


Tags

gaz

Rate Count

73

Rating

3

Rate this article

Share with your friends