Тошкентнинг 4 туманида газ вақтинчалик ўчирилади
Local
−
19:35 670 2 minutes
Эртага, 4 сентябрь куни таъмирлаш ва техник ишлар сабаб Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди
Қайд этилишича, Сергели туманида соат 10:00 дан 17:00 гача “Қубайтепа” МФЙ Садий кўчасидаги 356 та хонадон ва 12 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади.
Бектемир туманида соат 10:00 дан 18:00 гача “Ҳ. Байқаро” МФЙ Ю. Чирчиқ кўчасидаги 12 та хонадон ҳамда 2-, 3- ва 77-сонли кўп қаватли уйлардаги 116 та хонадон газсиз қолади.
Янгиҳаёт туманида эса соат 11:00 дан 16:00 гача “Чортоқ” МФЙ Гулзор 6-тор кўчасидаги 38 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчига газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 17:00 гача “Алишеробод” МФЙдаги 5 та кўп қаватли уй ва 643 та ерли хонадон, шунингдек, “Янги Авайхон” МФЙ Қорасув-6 даҳасидаги 42 та кўп қаватли уйдаги 2 769 та хонадон ҳамда ушбу ҳудуддаги 38 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қатор ҳудудларда 10 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги ҳақида хабарлар нотўғри экани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All