Тошкентдаги ЙТҲда 2 та автомобиль ёниб кетди

Local

image

Тошкент шаҳрининг марказида содир бўлган ЙТҲ туфайли иккита автомобилда ёнғин келиб чиққан: вазият қисқа вақт ичида иккита ёнғин ўчириш экипажлари томонидан бартараф этилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси, Шота Руставели кўчасида Nexia-3 ва Spark русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг иккала машинада ҳам ёнғин келиб чиққан.

Қайд этилишича, мазкур воқеада жабрланганлар йўқ, чунки ҳайдовчилар ўз вақтида автомобилдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Ёнғин уч дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган.


Tags

Rate Count

116

Rating

3

Rate this article

Share with your friends