Тошкентдаги “Янгиобод” бозорида ёнғин чиқди
Local
−
17 October 2020 12017 1 minute
Кеча, 16 октябрь куни Тошкентдаги “Янгиобод” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Соат 22:55 да Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Яшнобод тумани ҳудудидаги бозорда ёнғин чиққани хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин ўчириш бригадаси етиб келган ва алангани бартараф қилишга киришган.
Ёнғн тезда бартараф қилинган. Кейинроқ бозор атрофида тўпланган ахлат ёниб кетгани маълум бўлган.