Тошкентдаги уйлардан бирига ўт кетди

Crime

−

image

Кеча, 13 июль куни Тошкент туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:41 да Тошкент вилояти ФВББга Тошкент тумани Қуйи Кўктерак кўчасида жойлашган уйлардан бири ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 20:42 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиққан эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends