Тошкентдаги сомсахонага ўт кетди 

Crime

image

Кеча, 9 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 20:03 да Учтепа туманининг Фозилтепа кўчасида жойлашган сомсахонада ёнғин чиққани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:07 да етиб бориб, ёнғин соат 20:20 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин содир бўлганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends