Тошкентдаги Park in Mall’га ўт кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:18 да туманнинг Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Айтилган манзилда Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Қўшимча қилинишича, Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази биноси ҳозирги вақтда фойдаланишга топширилмаган ва ёнғин содир бўлган жой болалар ўйингоҳида содир бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги қурилиш бозорида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends