Тошкентдаги “дом”да газ портлади (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 1 март куни соат 15:23 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ чақнаши содир бўлгани тўғрисида хабар тушган. Зудлик билан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Билдирилишича, воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари ҳам чиққан. Ҳозирда манзилда қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва 4 нафар фуқаро қутқарилган, ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган эди. Оқибатда автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends