Тошкент механика заводида ёнғин юз берди (видео)
Crime
−
26 April 2021 8657 1 minute
Бугун, 26 апрель куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Тошкент механика заводи ҳудудида ёнғин юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига соат 16:32да Тошкент механика заводи ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган.
Ёнғин оқибатида 60 квадрат метрга зарар етган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган.
Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Live
All