Тошкентда юқори синф ўқувчилари 9 яшар болага темир билагузук юттирди (видео)
Crime
−
07 September 9572 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 151-мактабнинг юқори синф ўқувчилари 3-синф ўқувчисига темир билагузук юттиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Яшнобод туманидаги 151-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Т. М. мактаб ҳожатхонасига чиққанда, юқори синф ўқувчилари томонидан унинг оғзига номаълум жисм солинган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 сентябрь куни ўқувчининг онаси ўғлининг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни шифохонага олиб борган ҳамда тиббий текширувлар натижасида боланинг ички қисмида номаълум жисм борлиги аниқланган.
“Ҳозирги вақтда ўқувчига барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган ҳамда унинг аҳволи қониқарли ҳолатда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, айни вақтда содир бўлган воқеа юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда ва унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 36 ёшли ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида қийнаб, унинг оғзига мажбурлаб ҳайвон тезагини солган эди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September