Тошкентда устахонадаги Opel ёниб кетди
Crime
−
10 November 2020 7853 1 minute
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида устахонадаги автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Соат 14:10 ларда Уйсозлар кўчасида жойлашган транспорт воситаларини созлаш устахонасида қолдирилган, фуқаро А.Р.га тегишли Opel Veсtra русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ёнғин юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ИИББ барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаси созловчиларидан эса хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраган.

Live
All