Тошкентда ўсмир қиз ўзини томдан ташламоқчи бўлди (видео)

Local

−

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уй томига чиқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмир қизнинг ҳаёти маҳалла нозири ва патруль-пост сафдори томонидан сақлаб қолинди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг матбуот котиби Маъмур Фармонов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса “Шалола” маҳалласидаги Қодирова кўчаси, 2-уйда содир бўлган. Фуқаро Й. Э. кўп қаватли уйнинг томига чиқиб олган.

Видеода қизнинг кўп қаватли уй юқорисида тургани, кейин эса ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг олдига чиқиб, ўз жонига қасд қилиш ниятидан қайтаргани кўринади.

Маъмур Фармоновнинг билдиришича, ҳолат бўйича зудлик билан чора кўрилган. Маҳалла нозири, лейтенант Р. О. Дусматов ҳамда патруль-пост сафдори Ж. Т. Жуманов фуқаро билан мулоқот ўрнатган.

Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қиз хавфсиз тарзда пастга туширилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида каналга тушиб кетган эди. Йўл-патруль хизмати ходими машинада чўкаётган аёлни кўриб, уни қутқариб қолган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends