Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Crime

image

Кеча, 20 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида содир бўлган. 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари  оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends