Тошкентда Nexia-3 ва Cobalt тўқнашди

Crime

image

Кеча, 2 март куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани иккита енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги Cobalt ҳамда ҳайдовчи Ў.И. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

341

Rating

3

Rate this article

Share with your friends