Тошкентда Matiz ёниб кетди
Crime
−
13 March 2024 5286 1 minute
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида бугун, 13 март куни Matiz русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Миробод тумани Амир Темур кўчаси 33-уй қаршисида соат 08:00 ларда, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли Matiz русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида, ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Унинг оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August