Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланади?
Local
−
20 August 2019 19909 1 minute
Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябридан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.
Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
Live
All