Тошкентда Hyundai ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Crime

−

image

Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида Hyundai русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:45 да Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчасида автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиль ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends