Тошкентда “авария”га учраган машина ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 00:23 да Шафтолизор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраган ва оқибатда машинада ёнғин содир бўлган. Ҳолат ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:30 да етиб бориб, ёнғин соат 00:36 да ўчирилган. 

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида электромобиль ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент авария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг