Тошкентда Газель ёниб кетди (видео)

Local

image

Кеча, 4 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Газель автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 16:22 да туманнинг Қорақамиш ¼ даҳасида Газель русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 16:29 да етиб бориб, ёнғин соат 16:33 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида йўл-патруль хизматига тегишли Tracker ёниб кетганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends