Тошкентда бир ойда 35 та фоҳишахона аниқланди
Local
−
02 July 2020 41214 1 minute
Тошкент шаҳрида июнь ойида массаж ёки спа-салонлар кўринишидаги 35 та фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
“Массаж ёки спа-салонлар кўринишида ташкил этилган фоҳишахоналарни аниқлаш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. Натижада июнь ойи давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 35 та фоҳишахоналар аниқланди”, дейилади бошқарма хабарида.
Фохишахона ташкил этган ва қўшмачилик билан шуғулланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September