Тошкентда автобус йўналишларидан бири қисқартирилди

Local

image

Пойтахтда Қорақамиш 2/4 мавзесидан Чинни бозор ҳудудигача бўлган йўналишда ҳаракатланувчи 87-сонли автобуснинг қатнов линияси қисқартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти хабар берди.

Билдирилишича, ушбу қисқартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган. 

Ташкилот томонидан йўловчиларга Чинни бозоргача етиб олиш учун 146-сонли автобусдан фойдаланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрда навбатдаги ўқув йили мавсуми бошланиши муносабати билан Тошкентда автобуслар ва уларнинг қатновлари сони оширилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends