Тошкентда 7 та арча ёниб кетди (видео)
−
26 July 2025 9222 1 minute
Кеча, 25 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 7 та арча дарахти ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:31 да туманнинг Юнус Ражабий кўчаси 72-уй олдида дарахтлар ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 10:36 да етиб бориб, ёнғин соат 10:42 да ўчирилган.
Айтилган манзилда 7 та арча дарахти ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолгани ва у ёнғин ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан деярли 6,5 соатда ўчирилгани хабар қилинганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November