Тошкентда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Local

image

Кеча, 30 октябрь куни Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

30 октябрь соат 00:20 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида 33 ёшли Салим Р. Nexia автомобилида 27 ёшли Акромжон Ч. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашган. Matiz тўқнашув зарбидан қарама-қарши томонда ҳаракатланаётган 35 ёшли Аҳролбек Ю. бошқарувидаги Spark автомобилига урилган.

ЙТҲ натижасида Акромжон Ч. тан жароҳатлари олиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Matiz автомобилида йўловчи сифатида кетаётган Даниел А. олган тан жароҳатлари натижасида ҳалок бўлди.

Nexia автомобили ҳайдовчисининг светофор олдида тўхтаб турган Matiz автомобилига урилиши ЙТҲга сабаб бўлган.


Tags

Rate Count

62

Rating

3

Rate this article

Share with your friends