Тошкентда 14 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлади (видео)
Crime
−
19 March 2025 16079 1 minute
Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳрида 14 ёшли қиз 9-қаватдан ўзини ташлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманида яшаб келган 2011 йилда туғилган вояга етмаган қиз Яшнобод тумани С.Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 2010 йилда туғилган ўсмир йигит 9-қаватдан тушиб кетганди. Тез ёрдам ходимлари томонидан бемор шифохонага олиб борилган. Бироқ йигит вафот этган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September