Тошкент ер усти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради

Local

image

Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, аҳоли фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун яқин кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади. Жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган. 

Мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг 7-бекати жорий йилнинг 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ёпилиши ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

456

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends