Тошкент вилоятидаги метан “заправка”да “Жигули” ёниб кетди
Crime
−
17 February 2024 8652 1 minute
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олмалиқдаги метан "заправка"да “Жигули” ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур кўнгилсиз ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 февраль куни соат тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган метан "заправка"да газ қуйиш вақтида 35 ёшли Г.К.га тегишли бўлган “ВАЗ–2106” да ёнғин чиққан. Оқибатда автомобиль қисман ёнган, атрофдагилар жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдин ҳам Тошкент вилоятидаги газ "заправка"да “Жигули” ёниб кетган эди.
Сарвар Хуррамов
Live
AllNorvegiya Qiroli vafotidan 12 kun o'tib dafn etildi
09 September