Тошкент вилоятида тоғ чўққисига чиқиб, тушолмай қолганлар қутқарилди

Local

−

image

Бугун, 26 апрель куни Тошкент вилоятида тоғ чўққисига кўтарилиб, пастга туша олмай қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилди.

ФВВ хабарига кўра, соат 17:10 да Бўстонлиқ тумани Чимён дам олиш ҳудудида уч нафар фуқаро сайр қилиш учун тоғнинг баланд чўққисига чиқиб, пастга туша олмаётганликларини маълум қилган ва ёрдам сўраганлар.

Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилган етиб бориб, фуқароларни денгиз сатҳидан 2200 метр бўлган баландликдан соғ-саломат олиб тушишга муваффақ бўлганлар.


Rate Count

402

Rating

3

Rate this article

Share with your friends