Тошкент вилоятида қалбаки долларларни сотаётган фуқаро ушланди
Local
−
29 September 2023 6811 1 minute
Тошкент вилоятида 10 000 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирида фуқаро И.О. фуқаро М.Н.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Унинг ёнидан яна 27 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Акобир Сайидов
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August