Тошкент тиббиёт академиясида илк 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Local

image

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, 7 нафари “Ботаника” санаторийсига, қолган 4 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган. Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар жами 225 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Rate Count

83

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic