Тошкент шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт – Урбанизация миллий қўмитаси

Local

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Миллий кутубхона ортида жойлашган яшил ҳудуд ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат билан билан боғлиқ масала эса кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси муносабат билдирди.

Қўмитага кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларнинг камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.

Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган «Наврўз» боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Матонат маҳалласида 1,6 гектар) жамоат парки ташкил этиш назарда тутилган. Бу ҳудудда албатта, ҳукумат қарорига мувофиқ жамоат парки барпо этилишини таъминлаш зарур.

“Миллий қўмита Тошкент шаҳридаги мавжуд яшил ҳудудларни қисқаришини олдини олиш, жамоат парки учун белгиланган ҳудудни сақлаб қолиш, ундан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва аҳоли манфаатларини таъминлаш шарт, деб ҳисоблайди”, дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил режалаштирилмоқда. Ушбу режа доирасида ур участкасини электрон аукционга чиқариш режалаштирилмоқда. Объектдан 10 йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадиган хусусий шерик белгиланган инвестиция мажбуриятларини бажариши, шунингдек, ҳудудни сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаши лозим бўлади. Давлат-хусусий шериклик шартларига мувофиқ, автотураргоҳ хизматидан тушадиган маблағларнинг 20 фоизи шаҳар бюджетига йўналтирилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends