Тошкент ҳокимлиги тадбиркордан қарийб 4 млрд сўм қарздорлиги маълум бўлди
Local
−
25 May 2021 7339 1 minute
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга тегишли бўлган бинони бузган, аммо компенсация пулини тўламаган. Бузилган мулк 4 миллиард сўмдеб баҳоланган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, “Л.” МЧЖ (номи ўзгартирилган) унинг мулк ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, ҳокимнинг қарори билан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинганлиги натижасида тадбиркорга тегишли 87 квадрат метрлик савдо дўкони бузилган.
Ушбу мулк мустақил баҳоловчи корхона томонидан қарийб 4 миллиард сўмга баҳоланган. Шу билан бирга, тадбиркор томонидан компенсацияни тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаат Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборилганлигига қарамай, компенсация тўланмаган.
Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигига “Л” МЧЖга қарийб 4 миллиард сўм компенсация тўлаб бериш вазифаси юклатилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September