“Толибон” Ўзбекистонни афғон учувчилари олиб ўтган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди
World
−
02 December 2021 27726 2 minutes
Афғонистоннинг “Толибон” томонидан тузилган вақтинчалик ҳукумати раҳбари ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистонни республика ағдарилган мамлакатдан қочган афғон учувчилари олиб ўтган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди. Бу ҳақда “Афганистан” нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бош делегация Қобулда “Толибон” раҳбарлари билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, учрашувда “мамлакатдаги мавжуд вазият, Афғонистон халқига гуманитар ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди”.
Вазирлик “Толибон” ҳаракати яқин келажакда Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф-Қобул-Пешовар темир йўли қурилиши каби қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлашга тайёрлигини маълум қилганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, афғон учувчилари мамлакатни тарк этганди.
Шундан сўнг 465 нафар афғон ҳарбий учувчилари оила аъзолари билан Ўзбекистонда бўлиб турганди. “Толибон” эса уларни қайтаришни талаб қилаётганди. Шу орада Ўзбекистон қочиб ўтган афғон учувчилари оилалари билан Америка базасига кўчирилиши ҳақида АҚШ билан келишди. Қайд этиш керакки, учувчилар толиблар барча амалдорлар, ҳарбийларга амнистия эълон қилганига қарамай, ўзи ва яқинлари хавфсизлиги учун хавотирда эди, воқеалар ривожи уларнинг хавотири ўринли эканини кўрсатмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September