“Толибон” Путинга жавоб қайтарди

World

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳининг жойлашиб олгани бўйича билдирган хавотири асоссиз. “Толибон” ҳаракати вакили Анамулла Самангани Путиннинг ташвишли фикрига шундай жавоб қайтарди.

“Бу бўйича билдирилган хавотирлар асоссиз. Ишид Афғонистонда халқ томонидан қўллаб-қувватланмайди”, деган Самангани.

“Толибон”нинг бошқа бир вакили Билол Каримининг сўзларига кўра, ИШИД Афғонистондан Ироқ ва Сурияга жангариларни юборолмайди. Унинг бундай мураккаб логистик вазифани бажариш имконияти йўқ.

Аввалроқ, Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида Афғонистондаги вазият ҳақида гапириб, ИШИД ҳамон хавф эканига тўхталганди. У муқаддам Ироқ ва Сурияда жанг қилган террорчилар Афғонистонга кўчаётгани ҳақида айтиб ўтганди.


Tags

Rate Count

3354

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends