“Толибон” делегацияси Ўзбекистонга келди

Local

image

Бугун, 16 октябрь куни  Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси Термизга келди. Бу ҳақда делегация аъзоси Инамулла Самангани Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Музокараларда Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилади.

“Ташриф чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинади”, дея ёзмоқда Инамулла Самангани.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, айни дамда музокаралар бошланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг жорий йилнинг 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

614

Rating

3

Rate this article

Share with your friends