“Толибон” делегацияси Самарқандда Жума намозини ўқиди
Local
−
30 July 2022 19188 1 minute
Кеча, 29 июль куни Афғонистон Муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи ва Молия вазири Бадри Соҳиб Самарқанд шаҳрида Жума намозини ўқиди.
Мусулмонлар идораси берган маълумотга кўра, “Толибон” вакиллари Самарқанддаги “Намозгоҳ” масжидида намоз ўқиган.
Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров шу масжидда маъруза қилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Муваққат ҳукумат вакиллари Ўзбекистонга 26 июль куни ўтказилган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келганди.
Live
All