Токио-2020: Бобоусмон Батуровни мағлуб этган боксчи финалга жангсиз йўл олди
Sport
−
01 August 2021 6736 1 minute
Жаҳоннинг -69 кг вазн тоифасидаги биринчи рақамли боксчиси британиялик Пэт Маккормак Олимпия ўйинларининг финалига йўл олди.
У ярим финалда ирландиялик Аидан Валшга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, ирландиялик боксчи жароҳат сабабли жангда қатнаша олмади ва Маккормак финал йўлланмасини қўлга киритди.
У олтин медаль учун кубалик Рониэль Иглесиас ва россиялик Андрес Замковой жанги ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Маккормак чорак финалда ўзбекистонлик Бобоусмон Батуровни мағлуб этган эди.
Live
AllYangilangan alifboga o'tish rejasi taqdim etildi
21 November