Тижорат банкларида ҳам доллар курси 11 000 сўмдан пастлади
Local
−
21 June 2022 12845 1 minute
Ўзбекистондаги тижорат банкларида долларнинг сотув курси бир неча ойдан бери биринчи марта 11 000 сўмдан пастлади.
Бугун, 21 июндан тижорат банклари долларни 10 980 – 10985 сўм оралиғида сотишни бошлади.
Ўз навбатида, банклар АҚШ долларини 10 900 – 10 970 сўмдан сотиб оляпти.
Маълумот учун, Марказий банк долларнинг 21 июнь амалда бўладиган курсини 10 928,12 сўм этиб белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, тижорат банкларида долларнинг сотув курси жорий йилнинг 11 мартидан бери 11 000 сўмдан юқори бўлиб келаётганди.
Live
All