Тест синовлари бир кунда икки сменада ўтказилади
Local
−
23 June 2020 7913 1 minute
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида, бир кунда икки сменада ўтказилади. Бу ҳақда Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнида белгиланди.
Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 м2 дан кам бўлмаган жой ажратилади.
Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.
Аввалроқ, жорий йилда кириш имтиҳонлари 2 эмас, 3 сменада ўтказиш режалаштирилаётгани айтилганди.
Live
All